Мутааллим (илм олувчи) ва оми (саводсиз) кишилар шаръий ҳукмда бошқаларга тақлид қилиши, яъни сўраб билишлари жоизлиги каби, ўрганган шаръий ҳукмларини бошқаларга билдиришлари ҳам жоиз. Албатта бу ўринда ўргатувчи ўргатаётган ҳукмни яхши билиши, уни амал қилиш учун шаръий ҳукм сифатида олган бўлиши шарт. Яъни унинг шаръий ҳукмлиги аниқ бўлсин. Аммо бу ҳукм далилининг тўғрилигига ёки уни ўргатган кишининг динига қаттиқ ишонмаса, уни бошқаларга ўргатиши жоиз эмас. Агар айтса ҳам, бу ҳукм ҳақидаги фикрларини рўйи-рост баён этиши керак. Хуллас, ҳар бир киши ўзи билган ҳукмни бошқаларга билдириши жоиз. Чунки битта масалани яхши билишига ва бу масалада унинг айтаётган сўзи ҳақиқатда тўғрилигига ишонса, бу киши шу масала хусусида олим ҳисобланади. Расулуллоҳ с.а.в. илмни яширишдан қайтариб: «Кимки илмни яширса, Оллоҳ қиёматда унинг оғзини ўт билан юганлаб қўяди», деганлар. Бу ҳадис умумий бўлиб, бир масалани билишни ҳам, кўп масалани билишни ҳам ўз ичига олади.
Бироқ илм ўрганаётган талаба ўргатувчи кишига эргашган ҳисобланмайди. Балки у ўрганаётган шаръий ҳукмни истинбот қилган мужтаҳидга тақлид қилган ҳисобланади. У фақат ҳукмни ўрганди, холос. Чунки тақлид мужтаҳидга қилинади. Муқаллидлар қай даражада юқори илмга эришмасин, уларга олим сифатида тақлид жоиз эмас, ҳукмларни ўрганиш жоиз. Уларга тақлид қилиш эса мутлақо мумкин эмас.
Баъзан мужтаҳидлар икки хил сўз устида ихтилофга дуч келганлари каби, муқаллидлар ҳам баъзан икки хил шаръий ҳукмга рўбарў бўладилар. Баъзи кишилар икки хил шаръий ҳукм муқаллидга нисбатан битта ҳисобланади, улардан хоҳлаганини ёки мақсадга мувофиғини танлаши жоиз, деб ўйлайдилар. Аслида бундай эмас. Чунки мусулмон киши шаръий ҳукмни олишга буюрилган. Шаръий ҳукм эса Шореънинг хитоби бўлиб, бир неча хил эмас, битта бўлади. Агар Шореънинг хитобини бир неча хил тушуниш мумкин бўлса, ким қандай тушунса, шу тушунчаси ва унга тақлид қилаётган муқаллид учун шаръий ҳукм ҳисобланади, бошқа тушунчалар шаръий ҳукм эмас. Демак, бир-бирига зид икки хил сўзни олиш мумкин эмас. Агар муқаллидга икки мужтаҳиднинг икки хил сўзи дуч келса, улар эса бирининг далили иккинчисининг далилига зид бўлгани учун икки хил раъй билдирганлар. Агар муқаллид уларнинг бирига ўз хоҳишини асос қилиб эргашса, у ўз хоҳишига эргашган бўлади. Бундан Оллоҳ қайтарган:
فَلاَ تَتَّبِعُوا الْهَوَى – „Бас, адолат қилмасдан нафси ҳавога эргашиб кетманглар“. [4:135] Муқаллид ҳам мужтаҳид каби таржиҳ қилиши вожиб. Мужтаҳид бир-бирига зид далиллар ўртасида таржиҳ (бирининг биридан қувватли эканини аниқлаш) қилгани каби, муқаллид шундай йўл тутиши вожиб. Мужтаҳидларга бир-бирига зид шаръий далилларнинг таржиҳи вожиб бўлгани сингари, омиларга ҳам бундай шаръий далилларнинг таржиҳи вожиб. Агар таржиҳсиз ўзи хоҳлаган ёки мақсадга мувофиқ келадиган ҳукмга эргашиш жоиз бўлса, ҳокимга рухсат бериларди. Ваҳоланки, бу нарса саҳобалар иттифоқи орқали
156-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|